Электрон ҳукумат
Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси фуқароларга давлат хизматларини тўлиқ электрон шаклда тақдим этади. Барча хизматлар шаффоф, тезкор ва хавфсиз тарзда амалга оширилади.
Асосий электрон хизматлар:
-электрон ариза топшириш
-ариза ҳолатини онлайн текшириш
-электрон рақамли имзо орқали ҳужжатларни тасдиқлаш
Бу хизматлар орқали фуқаролар барча мурожаатларни масофадан туриб электрон тарзда амалга оширишлари мумкин.
Электрон ариза топшириш жараёни қуйидаги афзалликларга эга:
-давлат идораларига бормасдан мурожаат қилиш имконияти
-вақт ва харажатларни тежаш
-мурожаатларни тезкор қабул қилиш ва кўриб чиқиш
-барча жараёнларнинг электрон тарзда қайд этилиши.
Фуқаролар қуйидаги хизматлар бўйича онлайн ариза топширишлари мумкин:
-кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олиш
-субсидия олиш
-бир марталик моддий ёрдам
Аризани кўриб чиқиш жараёни қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
• Қабул қилинди – ариза тизим томонидан қабул қилинган
• Кўриб чиқилмоқда –
мурожаат ваколатли мутахассислар томонидан кўриб чиқилмоқда
• Қўшимча маълумот талаб этилди – мурожаатни кўриб чиқиш учун қўшимча маълумот зарур
• Ижобий қарор – ариза бўйича ижобий қарор қабул қилинган
• Рад этилди – ариза қонунчилик талабларига мувофиқ рад этилган
Фуқаролар мурожаат натижаси ҳақида қуйидаги усуллар орқали хабардор қилинади:
• СМС хабар орқали
• шахсий кабинет орқали
Электрон рақамли имзо — бу электрон ҳужжатларни тасдиқлаш ва уларнинг ҳақиқийлигини таъминлаш учун қўлланиладиган рақамли идентификация воситасидир.
ЭРИ қуйидаги имкониятларни тақдим этади:
• аризани расмий равишда тасдиқлаш
• электрон ҳужжатларни имзолаш
• юридик кучга эга электрон ҳужжат айланишини таъминлаш
• фуқароларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш
