Ссуда
Ссуда - камбағалликни қисқартириш, бандликни рағбатлантириш ва тадбиркорликка жалб этиш ва уни ривожлантириш учун Жамғарма маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган жисмоний ва юридик шахсларга қайтариб бериш шарти билан бериладиган молиявий кўмак.
ССУДАНИНГ ТУРЛАРИ, ШАРТЛАРИ ВА МАҚСАДЛАРИ
КАСАНАЧИЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛГАН ТАДБИРКОРЛАР УЧУН ССУДА (Айланма маблағ учун)
Миқдори: 4 120 000 сўмгача
Мақсади: Ўзини ўзи банд қилмоқчи бўлган ишсиз фуқароларни ёки камбағал оилалар аъзоларини касаначи сифатида ишга олган тадбиркорларга
Маблағ ажратиш тури: Пул кўчириш орқали тадбиркорнинг ҳисобрақамига ўтказиб берилади.
Изоҳ: Ҳар бир жалб қилинган касаначи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдордаги 3 йилгача муддатга фоизсиз ссудалар ажратилади. Тадбиркор камида 10 нафар касаначини ишга қабул қилиши ҳамда ажратиладиган ссуданинг жами миқдори БҲМнинг 200 бараваридан ошмаслиги талаб этилади.
АСБОБ-УСКУНАЛАР УЧУН ССУДА
Миқдори: 20 600 000 сўмгача
Мақсади: Камбағал оила аъзоларига ўз фаолиятини бошлаши учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни харид қилишга 6 ойдан 3 йилгача муддатга
Маблағ ажратиш тури: Пул кўчириш орқали таъминотчининг ҳисобрақамига ўтказиб берилади.
Изоҳ: 1. “Жамғарма”, “Фуқаро”, “Таъминотчи” ўртасида smart-market.uz платформаси орқали ссуда ҳисобидан асбоб-ускуна етказиб бериш тўғрисида уч томонлама шартнома тузилади.
2. Жамғарма ва талабгор ўртасида ссуда тўғрисида шартнома тузилади.
3. Талабгор томонидан ссуда белгиланган муддатларда қайтарилмаган тақдирда, мавжуд қарздорлик қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилади.
ДЕҲҚОНЧИЛИК ВА БОҒДОРЧИЛИК УЧУН ССУДА (қудуқ, насос, суғориш)
Миқдори: 82 400 000 сўмгача
Мақсади: Камбағал оилаларга деҳқончилик ва боғдорчилик ташкил қилиш учун деҳқон хўжаликларига сув қудуқларини бурғилаш, насос агрегатларини сотиб олиш, томчилатиб суғориш тизимини ўрнатиш ва электр тармоқларини тортиш учун 6 ойлик имтиёзли давр билан 5 йилгача.