Ссуда тўловини энди исталган банкда амалга оширинг
2026-03-04 20:30:00 / Янгиликлар
Энди янада қулай!
Жамғармадан ссуда олган фуқаролар ссуда қайтариш тўловларини “Мунис” тўлов тизими орқали ID рақами асосида исталган тижорат банкида амалга оширишлари мумкин.
🏦 Энди алоҳида банк қидириш шарт эмас.
Қайси банк сизга қулай бўлса, ўша банк орқали тўловни амалга оширинг.
ℹ️ Эслатма:
Тўловни қабул қилишда хизмат ҳақи тижорат банкларининг ички тартибига мувофиқ белгиланади.
✅ Қулайликдан фойдаланинг!
