Вазирлик ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2022 йил 24 декабрдаги ПФ-269-сон Фармони билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташкил этилган.
Вазирлик фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари қуйидагилардан иборат:
олий, ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасида замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали ва рақобатбардош кадрлар тайёрлашга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва хорижий тилларни чуқур ўзлаштирган малакали кадрларни тайёрлашнинг юқори даражаси ва сифатини таъминлаш;
идоравий мансублигидан қатъи назар барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўқув-педагогик ва илмий-услубий раҳбарликни амалга ошириш, мутахассислар тайёрлаш сифати, таълим мазмуни ва даражасини давлат таълим стандартлари ва малака талабларига мослигини таъминлаш;
таълимнинг янги педагогик технологиялари ва ўқитиш услубларини жорий этишнинг халқаро амалиётга мувофиқ таълим жараёнини ташкил этиш, таълим дастурларини (ўқув режалари ва фан дастурларини) такомиллаштириш, ўқитишнинг замонавий шакллари ва ахборот-коммуникация технология воситаларини жорий этган ҳолда таълим сифатини таъминлаш;
олий, ўрта махсус ва профессионал таълимнинг маънавий-маърифий ишлар мазмунини такомиллаштириш, ёшларда Ватанга садоқат, меҳр-оқибат, юксак масъулият, бағрикенглик, ҳуқуқий маданият, инновацион фикрлаш каби фазилатларни шакллантириш, ахборот-коммуникация технологияларидан оқилона фойдаланиш маданиятини ошириш ва ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш ҳамда уларда ватан тараққиётига дахлдорлик ҳиссини уйғотиш;
олий таълим муассасаларида илмий-тадқиқот ишларини самарали ташкил этиш, тадқиқот натижаларини амалиётга кенг жорий этиш, илмий фаолиятини мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш, илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, олий таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро мустаҳкам интеграциясини таъминлаш, илмий-тадқиқот ишларига иқтидорли ёшларни кенг жалб этиш ҳамда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
таълим муассасаларининг зиммасига юкланган вазифаларни юқори профессионал даражада бажаришга қодир раҳбар ва педагог кадрлар билан таъминлаш, уларни тизимли рағбатлантириш ҳамда узлуксиз касбий ривожланиши бўйича чораларини кўриш;
Вазирлик, унинг тизимидаги ташкилотлар ва ҳудудий бошқармалар, олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш ва такомиллаштириш, уларнинг касбий маҳорати сифати ва даражасини мунтазам ошириб бориши учун шароитлар яратиш;
олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тизимини ҳамда илм-фан ва инновациялар соҳасини рақамлаштириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш орқали уларнинг ўқув, илмий, маъмурий ва молиявий жараёнларини автоматлаштириш;
узоқ муддатли сценарийлар асосида устувор соҳа ва тармоқларга илм-фан ютуқларини татбиқ этиш ва мамлакатнинг инновацион ривожлантиришнинг стратегиясини ишлаб чиқиш;
илмий ва инновацион лойиҳаларни амалга оширишда инвестицияларни жалб этиш;
олий, ўрта махсус ва профессионал таълим, илм-фан ва инновациялар соҳасида халқаро алоқаларни кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, соҳада эришилган ютуқларни халқаро миқёсда кенг ёритиш;
таълим тизимида ўқув-тарбия жараёнлари, профессор-ўқитувчилар таркиби, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифатини назорат қилиш, педагог кадрларга малака тоифаларини бериш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш;
идоравий мансублиги ва ташкилий ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар давлат таълим муассасалари ва нодавлат таълим ташкилотларини аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказиш;
билим ва малакаларни баҳолаш бўйича умуммиллий сиёсатни белгилаш;
Вазирлик тизимидаги олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ҳамда ташкилотларни молиялаштириш, моддий-техник базасини ривожлантириш, шунингдек, уларнинг молиявий фаолияти устидан назоратни амалга ошириш;
олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, ушбу фаолиятни ташкил этиш, назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;
аҳоли орасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш ва уларни мукаммал ўзлаштириш учун зарур шароитлар яратиш, хорижий тилларни ўқитишнинг халқаро тан олинган дастур ва дарсликлари таълимнинг барча босқичларида жорий этилишини мувофиқлаштириш ҳамда профессор-ўқитувчиларда замонавий ўқитиш кўникмаларини ривожлантириш.
Вазирлик ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
1) олий, ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасида замонавий билим, юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали ва рақобатбардош кадрлар тайёрлашга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида:
олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ва Вазирлик тизимидаги ташкилотларда «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларининг бажарилишини таъминлайди;
олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида таълим жараёнини бошқариш, ташкил этиш, услубий таъминлаш, меъёрлаштириш, таълим сифатини ошириш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, педагог кадрларнинг самарали фаолияти ва ўқув жараёнини ташкил этиш ҳамда рағбатлантиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади, уларни кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда киритади, ваколат доирасида тасдиқлайди ва ўқув жараёнига жорий этилишини таъминлайди;
олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасасининг намунавий уставини ишлаб чиқилишини таъминлайди, Вазирлик тизимидаги таълим муассасалари ва ташкилотларнинг устав (низом)ларини тасдиқлайди;
олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ва тизим ташкилотлари фаолиятини ташкил этади;
олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тизимининг ижобий имижини шакллантиришга қаратилган ахборот ва ПР-сиёсати йўналишларини белгилайди ҳамда амалга оширади;
олий, ўрта махсус ва профессионал таълимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида тизимдаги таълим муассасалари ҳамда ташкилотлари фаолиятининг мониторингини олиб боради;
марказий аппаратнинг бўлинмалари, вазирлик ҳузуридаги ташкилотлар, мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар барча олий таълим муассасалари, профессионал таълим муассасалари, вазирликнинг ҳудудий бошқармаларида коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш чораларини кўради;
идоравий мансублигидан қатъи назар давлат ва давлат иштирокидаги олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлар фаолиятида соҳага оид қонунчиликка риоя этилиши мониторингини олиб боради, қонун ҳужжатлари ва таъсис ҳужжатларида аниқланган бузилишларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритади;
2) замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва хорижий тилларни чуқур ўзлаштирган малакали кадрларни тайёрлашнинг юқори даражаси ва сифатини таъминлаш соҳасида:
олий, ўрта махсус ва профессионал таълим сифатини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
ўқув жараёнига ўқитишнинг замонавий шакллари, техник воситалари, илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этилишини таъминлайди;
олий таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг малака талабларини, ўрта махсус ва профессионал таълимнинг ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизими учун малака талаблари, ўқув режа ва ўқув дастурларни ишлаб чиқилишини таъминлайди, уларни тасдиқлайди, шунингдек, таълим муассасалари фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари ва таълим дастурларида кадрларнинг малака даражасига ва касбий тайёргарлиги сифатига қўйилган талабларнинг таълим ташкилотлари томонидан бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талаблари ишлаб чиқилишини таъминлайди ва уларни тасдиқлайди;
ўқув жараёнини замонавий ўқув ва ўқув-услубий адабиётлар билан таъминлаш ҳамда электрон кутубхоналарни ташкил этиш ишларини мувофиқлаштиради;
ўқув адабиётларини тайёрлаш ва нашр қилишни ташкил этади;
олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари учун дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини тайёрлаш ҳамда нашр этиш тартибини, шунингдек, уларни етказиб беришга ва фойдаланишга қўйиладиган талабларни белгилайди;
меҳнат бозори ва иш берувчиларнинг эҳтиёжлари асосида профессионал таълим муассасаларида ишчи касблар ва малакалар бўйича қисқа муддатли курсларни ташкил этади;
манфаатдор органлар ва муассасалар билан биргаликда олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари битирувчилари бандлигини таҳлил қилади ҳамда унинг натижалари асосида таълим муассасаларида кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
5) олий, ўрта махсус ва профессионал таълимнинг маънавий-маърифий ишлар мазмунини такомиллаштириш, ёшларда Ватанга садоқат, меҳр-оқибат, юксак масъулият, бағрикенглик, ҳуқуқий маданият, инновацион фикрлаш каби фазилатларни шакллантириш, ахборот-коммуникация технологияларидан оқилона фойдаланиш маданиятини ошириш ва ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш ҳамда уларда ватан тараққиётига дахлдорлик ҳиссини уйғотиш соҳасида:
олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган ҳолда ўсиб келаётган ёш авлодни юксак маънавий-ахлоқий фазилатлар руҳида тарбиялаш ва унинг ижтимоий фаоллигини баҳолаш ишларини ташкил этади;
олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида, ўқувчилар ва талабалар турар жойларида маънавий-маърифий ишларни такомиллаштириш юзасидан тадбирларни мувофиқлаштиради;
олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида соғлом маънавий муҳитни (жамоа аъзолари ўртасида ўзаро ҳурмат, кийиниш маданияти, муомала маданияти ва бошқалар) шакллантириш ва қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг ўқишдан бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ишларини мувофиқлаштиради;
таълим олувчилар учун белгиланган тартибда спорт мусобақаларини ўтказади, уларнинг ғолибларини рағбатлантиради, халқаро танловлар ва мусобақаларга юборади;
6) олий таълим муассасаларида илмий-тадқиқот ишларини самарали ташкил этиш, тадқиқот натижаларини амалиётга кенг жорий этиш, илмий фаолиятини мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш, илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, олий таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро мустаҳкам интеграциясини таъминлаш, илмий-тадқиқот ишларига иқтидорли ёшларни кенг жалб этиш ҳамда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш соҳасида:
Давлат илмий дастурлари доирасида амалга ошириладиган илмий лойиҳаларни бажаришда олий таълим тизимининг илмий-техник салоҳиятидан самарали фойдаланилишини таъминлайди;
тизимдаги таълим муассасалари ва ташкилотларда Давлат илмий дастурлари доирасида амалга ошириладиган фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларнинг ижросини мувофиқлаштиради;
талабалар, докторантлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендиялари учун квоталар ажратиш бўйича таклифларни шакллантиради ва танловларнинг ўтказилишини таъминлайди;
олий таълимдан кейинги таълимда, шу жумладан, мақсадли докторантура орқали белгиланган тартибда илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрланишини ташкил этади;
тизимдаги ташкилот ва муассасаларда илмий изланишлар олиб бораётган тадқиқотчиларнинг илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланишлари учун моддий шарт-шароитлар яратиш ва меҳнат фаолиятини янада рағбатлантириш бўйича чоралар кўради;
таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш ишларини мувофиқлаштиради;
давлат олий таълим муассасалари илмий фаолиятини ривожлантириш мақсадли кўрсаткичлари ижросини мувофиқлаштиради.
олий таълимнинг долзарб масалалари бўйича белгиланган тартибда республика ва халқаро кенгашлар, конференциялар, симпозиумлар ўтказади.
7) таълим муассасаларининг зиммасига юкланган вазифаларни юқори профессионал даражада бажаришга қодир раҳбар ва педагог кадрлар билан таъминлаш, уларни тизимли рағбатлантириш ҳамда узлуксиз касбий ривожланиши бўйича чораларини кўриш соҳасида:
давлат олий таълим муассасаларининг ректорларини тайинлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади (молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасалари бундан мустасно);
олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг раҳбарлари, педагоглари ва ишлаб чиқариш таълими усталарига қўйиладиган малака талабларини ва (ёки) касбий стандартларни ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди;
олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг педагог кадрларини танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади ҳамда уларнинг амалга оширилишини назорат қилади;
8) Вазирлик, унинг тизимидаги ташкилотлар ва ҳудудий бошқармалар, олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш ва такомиллаштириш, уларнинг касбий маҳорати сифати ва даражасини мунтазам ошириб бориши учун шароитлар яратиш соҳасида:
раҳбар ва педагог кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этишнинг самарали шаклларини, шу жумладан, масофадан туриб ўқитиш шаклини ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;
олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида кадрларнинг касбий тайёргарлиги сифатини оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади, ўқув меъёрий ҳужжатларни такомиллаштиради;
олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларининг раҳбар ва педагог кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади;
9) олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тизимини ҳамда илм-фан ва инновациялар соҳасини рақамлаштириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш орқали уларнинг ўқув, илмий, маъмурий ва молиявий жараёнларини автоматлаштириш соҳасида:
олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида ўқитиладиган таълим йўналишлари, мутахассисликлар ва касблар рўйхатини тасдиқлайди;
бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича ўқиш давомийлиги муддатларини белгилайди;
таълим олувчиларнинг академик мобиллигини ташкил этиш жараёнларини мувофиқлаштиради;
ўрта махсус таълим йўналишлари, профессионал таълимнинг касблар ва мутахассисликлар, олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликлари, шунингдек, билим соҳалари ва таълим соҳалари рўйхатини белгилайди;
ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини тасарруфида ушбу таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг таклифи асосида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқлайди;
давлат намунасидаги олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тайёрлаш ва ҳисобини юритиш тартибини ишлаб чиқади;
3) идоравий мансублигидан қатъи назар барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўқув-педагогик ва илмий-услубий раҳбарликни амалга ошириш, мутахассислар тайёрлаш сифати, таълим мазмуни ва даражасини давлат таълим стандартлари ва малака талабларига мослигини таъминлаш соҳасида:
тармоқ давлат дастурларини ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширилишини таъминлайди;
таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларга услубий раҳбарлик қилади;
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мувофиқ давлат олий таълим муассасаларида истиқболли таълим йўналишлари ва мутахассисликларини белгилаш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
таълим ташкилотларида таълим жараёнини бошқариш, услубий таъминлаш, меъёрлаш, таълим сифатини ошириш, меҳнат бозорида рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, педагог кадрларнинг самарали фаолияти ва ўқув жараёнини ташкил этиш ҳамда рағбатлантиришга оид ишларни мувофиқлаштиради;
таълим олувчиларнинг билим, малака ва кўникмаларини баҳолаш тартибини белгилайди;
4) таълимнинг янги педагогик технологиялари ва ўқитиш услубларини жорий этишнинг халқаро амалиётга мувофиқ таълим жараёнини ташкил этиш, таълим дастурларини (ўқув режалари ва фан дастурларини) такомиллаштириш, ўқитишнинг замонавий шакллари ва ахборот-коммуникация технология воситаларини жорий этган ҳолда таълим сифатини таъминлаш соҳасида:
тест технологияларини ривожлантириш, педагогик ўлчов воситаларини такомиллаштириш соҳасида стратегик йўналишларини белгилайди;
умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини мунтазам равишда таҳлил қилади ва консептуал жиҳатдан ривожланиш векторларини белгилайди;
раҳбар кадрлар ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахсларнинг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш ва уларга давлат тилини билиш бўйича даража сертификатини бериш жараёнига раҳбарлик қилади;
хорижий мамлакатларда берилган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ишларини мувофиқлаштиради;
таълим ва фан соҳаси ташкилотлари томонидан бериладиган расмий ҳужжатларга апостил қўйиш жараёнини назорат қилади;
16) Вазирлик тизимидаги олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ҳамда ташкилотларни молиялаштириш, моддий-техник базасини ривожлантириш, шунингдек, уларнинг молиявий фаолияти устидан назоратни амалга ошириш соҳасида:
идоравий мансублигидан қатъи назар барча давлат олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларини молиялаштиришнинг нормативларини белгилаш тўғрисидаги таклифларни, ушбу масала юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;
Вазирлик орқали молиялаштириладиган олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ва ташкилотларнинг буджет харажатлар сметаси, тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушган маблағларнинг даромадлар ва харажатлар сметаси, вақтинчалик буджет харажатлар сметалари ва штат жадвалларини рўйхатдан ўтказади;
Вазирлик орқали молиялаштириладиган олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ва ташкилотларнинг тасдиқланган жамланма буджет харажатлар сметаларини, тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушган маблағларнинг жамланма даромадлар ва харажатлар сметаси ва жамланма штат жадвалларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этади;
тизимдаги молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасаларида давлат гранти асосида таълим олаётган талабалар учун буджет маблағларини вазирлик ҳамда олий таълим муассасаси ўртасида имзоланган битим асосида ажратилишини таъминлайди;
Республика олий таълим кенгаши ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасалари рўйхатига қўшимча равишда давлат олий таълим муассасаларини киритиб боради;
Вазирлик орқали молиялаштириладиган олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ва ташкилотларда буджет ҳисоби юритилишини ташкил этиш ва назорат қилишни таъминлайди;
Вазирлик орқали молиялаштириладиган олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ва ташкилотлардан молиявий ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг махсус дастурий мажмуаси орқали электрон тарзда қабул қилади ҳамда тегишли давр учун жамланма молиявий ҳисоботларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади;
Вазирлик тизимидаги олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ва ташкилотларнинг буджет ва буджетдан ташқари маблағларининг шаклланиши ва сарфланиши, хўжалик, ишлаб чиқариш ва молиявий фаолияти устидан назорат қилади;
олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларига нисбатан моддий-техник база, инфратузилма ва параметрик талабларни белгилайди;
таълим ташкилотларида моддий-техника ресурсларидан фойдаланишга доир талабларни ишлаб чиқади;
тизимдаги олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ва ташкилотларда давлат-хусусий шериклик асосида лойиҳаларни амалга оширилишини ташкиллаштиради ҳамда ривожлантиради;
17) олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, ушбу фаолиятни ташкил этиш, назорат қилиш ва мувофиқлаштириш соҳасида:
олий, ўрта махсус ва профессионал таълим, илм-фан ва инновациялар соҳасида халқаро ҳамкорликни, хорижий ҳамкорлар дастурлари, қўшма дастурларни амалга оширади, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва битимлари асосида хорижий давлатларнинг тегишли ваколатли органлари, таълим муассасалари билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатади;
идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, республиканинг олий ва профессионал таълим муассасаларида хорижий мамлакатлар учун мутахассислар тайёрланишини, хорижий талабалар ўқитилишини мувофиқлаштиради;
тизимдаги давлат таълим муассасалари талабалари ва ўқувчиларини хорижий давлатларнинг таълим муассасаларига ўқиш учун юборилишини мувофиқлаштиради;
педагог ходимлар ва таълим олувчилар алмашинувини амалга оширади;
раҳбар ҳамда педагог ходимларнинг хорижий давлатларда тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этади;
ўз ходимлари ҳамда мутахассисларини халқаро конференцияларга ва стажировкаларга юборади, уларнинг халқаро лойиҳалар ҳамда илмий тадқиқотларда иштирок этишини қўллаб-қувватлайди;
олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тизимида амалга оширилаётган туб ўзгаришларнинг Ўзбекистон Республикаси учун устувор бўлган халқаро рейтинг ва индексларда мамлакатнинг ўрнини яхшилаш мақсадларига хизмат қилишини таъминлайди;
республикадаги олий таълим муассасаларини халқаро эътироф этилган ташкилотлар (Қуаcқуарелли Сймондс Wорлд Университй Ранкингс, Тимес Нигҳер Эдуcатион ёки Аcадемиc Ранкинг оф Wорлд Университиес) рейтингининг биринчи 1 000 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш бўйича тизимли ишларни амалга оширади, бунда мазкур олий таълим муассасаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг замонавий механизмларини жорий этади;
13) таълим тизимида ўқув-тарбия жараёнлари, профессор-ўқитувчилар таркиби, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифатини назорат қилиш, педагог кадрларга малака тоифаларини бериш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида:
ўқувчилар ва талабалар билимларининг Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари ва малака талабларига мувофиқлигини тизимли равишда таҳлил қилиш;
давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари ва малака талабларини, шунингдек улар асосида таълимнинг барча турлари бўйича ишлаб чиқилган ўқув режа ва дастурларини экспертизадан ўтказиш;
таълим ташкилотларида ўқув-тарбия ҳамда кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини ташкил этиш ва амалга ошириш;
14) идоравий мансублиги ва ташкилий ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар давлат таълим муассасалари ва нодавлат таълим ташкилотларини аттестация ва давлат аккредитациясидан ўткази соҳасида:
таълим сифатини назорат қилиш ва таълим ташкилотлари фаолиятини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш;
таълим ташкилотларини аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказиш жараёнини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
аттестация натижаларига кўра, таълим ташкилотларини давлат аккредитациясидан ўтказиш;
15) билим ва малакаларни баҳолаш бўйича умуммиллий сиёсатни белгилаш соҳасида:
олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш масалаларида тасарруфида илмий ташкилот ва олий таълим муассасаларига эга вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштиради;
тизимда олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасаларига эга вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда изланувчилар фаолиятининг самарадорлиги бўйича мониторинг олиб боради;
вазирликлар, идоралар, илмий ташкилот ва таълим муассасаларининг олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштирувчи ягона электрон тизимдан самарали фойдаланишларини таъминлайди, шунингдек ундан фойдаланиш бўйича услубий жиҳатдан раҳбарлик қилади;
18) аҳоли орасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш ва уларни мукаммал ўзлаштириш учун зарур шароитлар яратиш, хорижий тилларни ўқитишнинг халқаро тан олинган дастур ва дарсликлари таълимнинг барча босқичларида жорий этилишини мувофиқлаштириш ҳамда профессор-ўқитувчиларда замонавий ўқитиш кўникмаларини ривожлантириш соҳасида:
давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва давлат таълим муассасаларининг хорижий тилларни ўқитишни оммалаштириш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
хорижий ва маҳаллий ҳамкорлар билан алоқалар ўрнатиб, уларнинг молиявий, ташкилий ва услубий кўмагини мамлакатда хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришга жалб қилишни ташкил этади;
вазирлик ва идоралар билан биргаликда давлат хизматчиларининг касбий фаолиятини хорижий тилларда амалга ошириш имкониятини берувчи услубиётларни ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этади;
талаб юқори бўлган камида ўнта хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни белгилайди;
хорижий тиллар ўқитувчилари учун малака талаблари ва баҳолаш мезонларини ишлаб чиқади ҳамда уларга малака тоифасини бериш жараёнини очиқлик тамойили асосида ташкил этади;
хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатларнинг рўйхатини ҳамда хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатларнинг даражалари ўртасидаги мувофиқликни тасдиқлайди.
Вазирликлар ва идоралар хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатларнинг рўйхати ҳамда хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар даражалари ўртасидаги мувофиқлик жадвали асосида тизимларидаги ходимларга устамалар белгилаш учун ҳар йили ўзларига тааллуқли бўлган сертификатлар рўйхатларини тасдиқлайди.
Вазирлик қонунчиликда тақиқланмаган бошқа функцияларни амалга оширади.
олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тизими, инновацион ривожланиш соҳасида рақамли технологиялар ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишнинг устувор йўналишларини белгилайди;
олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тизимига оид маълумотларни бошқаришнинг ягона тизимини шакллантириш орқали маълумотларни (ахборотларни) тўплаш ва рақамлаштириш учун керак бўлган барча ресурслар яратилишини ташкил этади;
олий, ўрта махсус ва профессионал таълимга оид ҳужжатларни рақамлаштириш орқали давлат хизматларини кўрсатишни йўлга қўяди ва тизимга оид очиқ маълумотларни шакллантириб боради;
таълим муассасаларида ҳисоботларни тайёрлашнинг қоғоз шаклидан воз кечиш ҳамда таълим муассасаси фаолиятини автоматлаштириш бўйича олий, ўрта махсус ва профессионал таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;
электрон давлат хизматларини кўрсатишни янада такомиллаштириш орқали олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари фаолиятидаги функционал жараёнлар ва тартиб-таомилларни оптималлаштириш чораларини кўради;
ахборот тизимлари ва ресурсларини кенг жорий этишни назарда тутувчи идоравий рақамли трансформация дастурларини ишлаб чиқади ва уларни амалга оширади;
электрон давлат хизматларини мобил қурилмалар ва электрон ҳамкорликнинг бошқа шакллари орқали кўрсатишни янада кенгайтириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш чораларини кўради;
илм-фан ва инновациялар соҳасида рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича илмий ва стартап лойиҳалар натижаларини ҳудуд иқтисодиётига самарали жорий этилиши юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
илм-фан ва инновациялар соҳасида рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича илмий ва стартап лойиҳалар натижаларини соҳаларга самарали жорий этилишини мувофиқлаштиради;
илм-фан ва инновация соҳасида рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ва жорий этиш юзасидан мослашувчан дастурлар ишлаб чиқади;
10) узоқ муддатли сценарийлар асосида устувор соҳа ва тармоқларга илм-фан ютуқларини татбиқ этиш ва мамлакатнинг инновацион ривожлантиришнинг стратегиясини ишлаб чиқиш соҳасида:
халқаро молия институтлари экспертлари, маҳаллий илмий ташкилотлар ходимлари, тадбиркорлик субъектлари вакиллари, мутасадди вазирлик ва идораларнинг салоҳиятли мутахассисларини жалб қилган ҳолда инновацион ривожланишнинг ўрта ва узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқади;
инновацион ривожланиш стратегияси учун самарадорликни баҳоловчи мақсадли кўрсаткичлар (индикаторлар)га эришиш вазифалари бўйича таклифларни умумлаштиради;
мамлакатни инновацион ривожлантириш, глобал индекслар ва халқаро рейтинглар, давлат ва жамият қурилишига илмий ишланмаларни жорий этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳамда тематик лойиҳалар мавзулари бўйича таклифларни кўриб чиқиб, асосланган хулосалар тайёрланишини назорат қилади;
11) илмий ва инновацион лойиҳаларни амалга оширишда инвестицияларни жалб этиш соҳасида:
илмий ва инновацион лойиҳаларни амалга оширишда инвестицияларни кенг жалб этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳамда мавзувий лойиҳаларга давлат буюртмаси бўйича таклифларни кўриб чиқиб, асосланган хулосалар тайёрлайди;
илмий ва инновацион фаолиятга маблағлар, жумладан банклар ва молия институтларининг инвестициялари ва техник кўмак грантлар маблағларини жалб қилиш ишларини мувофиқлаштиради;
илмий-инновацион ишланмалар ва лойиҳаларни венчур молиялаштиришни амалга ошириш бўйича комплекс ишларни белгилайди;
12) олий, ўрта махсус ва профессионал таълим, илм-фан ва инновациялар соҳасида халқаро алоқаларни кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, соҳада эришилган ютуқларни халқаро миқёсда кенг ёритиш соҳасида:
