Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиалида ёшлар ўртасида касбий малакаларни ривожлантиришга қаратилган таълим лойиҳаси доирасида “Тренинг куни” ўтказилди.
2024-04-19 12:50:00 / Вазирлик янгиликлари

Лойиҳанинг асосий мақсади талабаларга таълим олишда янги ёндашувларни синаб кўриш ва олинган билимларни амалиётда қўллашни ўрганиш имкониятини беришдан иборат.
Тренинглар куни “Сунъий интеллект келажаги” мавзусидаги умумий маъруза билан очилди, унда иштирокчилар Ўзбекистондаги ИТ-ҳамжамият етакчиси, инвестор Шавкат Каримовдан сунъий интеллектни ривожлантиришнинг сўнгги тенденциялари, инновациялари ва истиқболлари ҳақида маълумот олишди.
Шунингдек, иштирокчилар 10 нафар маърузачи томонидан “АИ келажаги”, “Молиявий саводхонлик”, “ИТ соҳасида карьера”, “Танқидий фикрлаш” каби мавзуларда маъруза ва тренингларда қатнашди. Тренинг куни талабаларни тадбиркорлик асосларини ўзлаштиришда қўллаб-қувватлаш, бизнесни таҳлил қилиш кўникмалари ва стратегик фикрлашни ривожлантиришга қаратилди.
