Вазирлик вакиллари Тожикистондаги "Маде in Uzbekistan" миллий маҳсулотлар кўргазмасида иштирок этмоқда
2024-04-19 11:05:00 / Вазирлик янгиликлари

Тадбирда илм-фан, инновациялар соҳаларидаги ютуқлар, шунингдек, тоғ-конь саноати, нефть-газ сектори, кимё ва фармацевтика, автомобилсозлик ва машинасозлик, электротехника, қурилиш, тўқимачилик ва чарм-пойабзал саноати, қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат саноати маҳсулотлари намойиш этилмоқда.
Кўргазмада Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги вакиллари ихтирочи талаба ва ёшлар академияси аъзолари томонидан яратилган инновацион қурилмалар ва тижоратлаштириш ишланмалари ҳамда илмий лойиҳалар билан қатнашмоқда.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги учун "Фан, таълим ва инновациялар" номли бурчакдан идишларга автоматик тарзда нақш тушуриш қурилмаси, деталларни 3D кўринишини тайёрловчи принтер, қишлоқ хўжалиги соҳасида фойдаланиладиган учувчисиз бошқариладиган вертолёт ва дронлар, онлайн дарс ўтишга мўлжалланган универсал ўқув столи, кўзи ожизлар учун брайл ёзувли махсус шахмат доскаси, био фаол қўшимчалар, "ТОМАВАC" Cовид-19 га қарши вакцина, тишлар учун янги турдаги имплант, касалхона ва турли лабораториялар учун махсус "инфратузилмали эшик тутқич" каби ишланма ва қурилмалар жой олган.
Кўргазма давомида тожикистонлик ҳамкорлар билан тижоратлаштириш лойиҳалари бўйича шартномалар имзолаш режа қилинган.









