TOEFL ITP имтиҳони учун талабгорлар рўйхатга олинмоқда
2024-04-16 12:45:00 / Эълонлар
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ҳузуридаги Илмий-ўқув амалий маркази томонидан TOEFL ITP имтиҳони учун талабгорларни онлайн рўйхатга олиш бошланди.

Талабгорларни рўйхатдан ўтишлари my.uzbmb.uz ("Илмий марказ" бўлими) орқали 10 май соат 10:00 га қадар давом этади.
⚠️ Имтиҳон 11 май куни Тошкент шаҳри Боғишамол кўчаси 12-уй, Билимни баҳолаш агентлиги биносида (Мўлжал: 🚇 Бодомзор метро бекати) компьютерда электрон тарзда ўтказилади ва натижалар ўша куни маълум бўлади.
🌐 TOEFL ITP имтиҳонидан муваффақиятли ўтган талабгорларга ETS ташкилотининг халқаро сертификатлари тақдим этилади (асл сертификатлар 10 иш кунида етиб келади).
🕯 Имтиҳонлар бўйича тўлиқ маълумот ва қўлланмалар:
🔹 TOEFL ITP — маълумот | қўлланма
📱 @dtmtoefl
📞 (95) 515-68-68
📞 (95) 507-70-72
