Халқаро ҳамкорлик
2024-04-15 11:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Анжуманда сўзга чиққан Тожикистон Республикаси Таълим ва фан вазири Раҳим Саидзода ўз нутқида:
– Бугунги кунда Ўзбекистон-Тожикистон алоқалари қатор жабҳаларда кенг ривожланди. Эндиликда олий таълим, илм-фан соҳаларидаги алоқаларни янада ривожлантириш учун табиий шарт-шароитлар юзага келди. Бу соҳадаги ҳамкорлик доирасида биз олий таълим муассасалариаро алоқаларни янги сифат даражасига олиб чиқиш ҳамда таълим сифатини ошириш борасидаги амалий ҳаракатлар бизнинг асосий мақсадларимиздан бирига айланади.
– Икки томонлама ўзаро ҳамкорлигимиз ҳақида сўз юритар эканман, шу пайтгача Ўзбекистоннинг 30 та олий таълим муассасаси Тожикистоннинг 15 дан ортиқ илмий ва таълим ташкилотлари билан қатор йўналишлар бўйича алоқаларни йўлга қўйганини ва бундан кейин ҳам ишончим комилки, ушбу ҳамкорлик ҳар томонлама кенгайиб боришини мамнуният билан таъкидламоқчиман, – деди Р.Саидзода.




