Вазир Жиззах давлат педагогика университетида бўлди
2024-04-08 17:05:00 / Вазирлик янгиликлари
Шу кунларда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Жиззах вилоятида жойлашган олий таълим муассасаларида олиб борилаётган ишларни кўздан кечирмоқда. Бугун Жиззах давлат педагогика университетида бўлган вазир талабаларга яратилган шароитлар, “СТEАМ” парк, ўқув лабораториялар фаолияти билан танишди. Шундан сўнг, таълим сифатини ошириш борасидаги ташаббус ва истиқболли режалар тақдимоти ўтказилди.

Шунингдек, университетнинг таълим жараёнида халқаро ҳамкорлик алоқаларини самарали амалга ошириш, таълим сифатини яхшилаш, таълим жараёнини такомиллаштириш, “СТEАМ” йўналишини ривожлантириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича фикр алмашилди. Олий таълимнинг ривожланишига кўмаклашувчи янги шакл, дастур ва истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, илмий ишланмалар натижаларини амалиётга самарали жорий этиш борасидаги бир қанча тавсиялар берилди.
Якунда университетда ташкил этилган “Профессорлар боғи”га вазир Қўнғиротбой Шарипов яшил макон умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экди.





