Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг мурожаатлар платформаси орқали “ўқишни кўчириш” бўйича фуқаролардан энг кўп берилаётган саволларга жавобларни эълон қиламиз.
2024-04-08 17:40:00 / Вазирлик янгиликлари

- Ўқишимни вилоятимга кўчираётган эдим қайси электрон тизим орқали ўқишни кўчириш учун ариза берсам бўлади?
Республика олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш бўйича аризалар иикита электрон тизим орқали қабул қилинади. Агар республикамизнинг бир давлат олий таълим муассасасидан бошқасига ёки бир олий таълим муассасаси доирасида ўқишни кўчиришни режалаштираётган бўлсангиз аризани transfer.edu.uz тизитмига юклайсиз.
Агар хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш исиитагида бўлсангиз, my.uzbmb.uz сайти орқали ариза топширилади
2. Ўқишни кўчириш учун қандай ҳужжатлар тайёрлашим керак?
Ўқишни кўчириш учун ариза топширганда қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши керак бўлади: ариза (онлайн тарзда), транскрипт ёки рейтинг дафтарчаси (JPG ёки PDF шакли) ва ўқишни тикловчилар учун) академик маълумотнома
3. Яқинда турмуш қурганман, турмуш ўртоғим вилоятда яшайди. Шу сабабли ўқишимни вилоятимга кўчирсам бўладими?
Давлат олий таълим муассасасининг биридан бошқасига талабалар ўқишини кўчиришга фақатгина икки ҳолатда рухсат берилади.
Биринчиси, бу талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда.
Иккинчиси, эса давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда. Бунда тегишли вазирлик ёки идора раҳбарининг тавсияси талаб этилади.
Демак, бир вилоятдан иккинчисига кўчиришнинг 2 та узрли сабабларидан бири сизга мос келади. Шу боис сиз турмуш ўртоғингиз доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига кўчириш учун белгиланган муддатларда мурожаат қилишингиз мумкин.
4. 2 йилдан бери Қозоғистонда таҳсил оламан. Ўқишимни Ўзбекистонга кўчирсам бўладими?
Амалдаги тартибга мувофиқ, хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларига талабалар ўқишни кўчириш учун фақат мос ва турдош таълим йўналишларига ҳужжат топширади ва махсус синов имтиҳонида иштирок этиб, ўтиш балини тўплаш талаб этилади. Бунда
1) талабадан алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар, бошқа таълим йўналишлари бўйича тест синовлари ўтказилади.
2) тест синовлари ва касбий (ижодий) имтиҳонлар бўйича ўтиш баллари ҳар йили 15 июлга қадар тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан белгиланиб, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади;
3) ўтиш баллидан паст балл тўплаган талабалар бакалавриатга қабул қилишдаги тартибга мувофиқ табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади;
4) хориждан мос ва турдош бўлмаган йўналишга ўқишни кўчиришга рухсат берилмайди.
5. Ўқишни кўчириш бўйича аризалар қайси пайтда қабул қилинади?
Ўқишни кўчириш бўйича тақдим қилинган аризалар йилда 2 маротаба қабул қилинади:
- Барча турдаги ўқишни кўчириш бўйича аризаларни тақдим этиш — ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар амалга оширилади;
2. Талабалар ўқишни узрли сабабларга кўра кўчириш бўйича ариза топшириш — ҳар йили 20 декабрдан кейинги йилнинг 20 январига қадар амалга оширилади.
7.Грантда ўқийман ўқишни кўчирганимдан кейин контракт бўлиб кўчмайманми?
Ўқишнинг барча шакллари бўйича олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари ҳамда мос мутахассисликлари бўйича давлат грантлари ўринларига кўчиришга фақат давлат грантлари асосида таҳсил олган талабалар аризасига кўра олий таълим муассасаларида тегишли ўқув йилидаги қабул қилиш квоталарида белгиланган давлат грантларининг сони доирасида рухсат этилади.
Яъни, агар ОТМ йўналишлари учун ажратилган бўш грант ўрни бўлса, таълим муассасасидаги вазиятдан келиб чиқиб, талабага грант асосида ўқишни кўчиришга рухсат берилиши мумкин.
Кўзи ожиз ва ногиронлиги бор талабаларга грант асосида ўқишни кўчиришга рухсат берилади.
Ҳурматли юртдошлар, сўнгги кунларда ушбу мавзуга доир сўралган энг кўп саволларга жавоблар шулардан иборат эди. Сизда ҳам олий ва профессионал таълим саҳосига доир саволлар бўлса вазирликнинг @eduuzuniversalbot’и орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
