Самарқандда 400 ўринли талабалар турар жойи фойдаланишга топширилди
2024-04-06 15:30:00 / Вазирлик янгиликлари

Тантанали тадбирда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Тўлқин Тешабоев, Самарқанд вилояти ҳокимлиги вакиллари, ҳамкор ташкилотлар аъзолари, филиал раҳбарияти, фахрий устозлари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди.
Сўзга чиққанлар талабаларни бугунги қувончли воқеийлик билан табриклаб, Президентимизнинг ёшлар сиёсатини амалга ошириш борасидаги топшириқлари, шу жумладан ёшларга муносиб шарт-шароитлар яратиш вазифаси кун тартибининг муҳим йўналишига кўчганлигини таъкидлашди.
Қайд этилганидек, турар жой 5 қаватли 400 ўринга мўлжалланган бўлиб, талабалар билим олишлари учун қулай шароит яратилиб, ошхона, ювиниш ҳамда маънавият хоналари ва ётоқ ўринлари замонавий жиҳозлар билан таъминланган.







