АОКА рейтингида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 1-ўринда
2024-04-05 17:45:00 / Вазирлик янгиликлари
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарларининг рейтинги эълон қилинди.

#ХУШХАБАР
АОКА рейтингида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 1-ўринда
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарларининг рейтинги эълон қилинди.
2023 йил якунлари бўйича Агентлик томонидан республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг 131 нафар матбуот котиби фаолияти баҳоланди.
Баҳолаш натижасига кўра, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбарининг фаолияти вазирликлар орасида 1-ўринни эгаллади.
