Вазирликнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятини самарали ташкил этиш чоралари муҳокама қилинди
2024-04-04 15:10:00 / Вазирлик янгиликлари

Унда вазирликнинг коррупцияга қарши курашиш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи, ишлар бошқармаси, ахборот хизмати бўлими вакиллари, барча давлат олий таълим муассасалари ҳамда вазирликнинг ҳудудий бошқармалари масъул ходимлари иштирок этди.
Семинар давомида фуқароларни ишга қабул қилиш, давлат харидларини амалга ошириш жараёнларида очиқлик ва шаффофлик принципларига тўлиқ амал қилиш, тизимда амалга оширилаётган ишлар натижаси билан кенг жамоатчиликни мунтазам таништириб боришни янада такомиллаштириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Тадбирда шунингдек, тизимда коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотларни Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг “E-Anticor.uz” электрон платформасига юклаш 2023-йилда тўғри ташкил этилмаганлиги танқид қилинди. Йиғилганларга ушбу жараён тартиб-тамойиллари тушунтирилиб, 2024-йил давомида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.






