Президент қарори билан Далиев Шоҳрух Хожакбарович олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
2024-04-04 11:30:00 / Вазирлик янгиликлари
Ш.Далиев 1985-йилда туғилган. Маълумоти олий, мутахассислиги яримўтказгичлар ва диэлектриклар физикаси, физика-математика фанлари доктори (ДСc), профессор.

У 2012–2017-йилларда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Кадрлар тайёрлаш ва олий таълим муассасаларини ташкилий-методик таъминлаш бош бошқармаси бош мутахассиси, 2017-2024-йилларда Вазирлар Маҳкамасининг таълим ва илм-фан масалаларига масъул департамент ва котибиятларида ўрта махсус, профессионал таълим, олий ва олий таълимдан кейинги таълим ҳамда олий таълим илм-фанини ривожлантириш бўйича бош мутахассис лавозимларида фаолият юритган.
