Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ва Нишон тумани ихтисослаштирилган мактаби ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
2024-04-03 15:15:00 / Вазирлик янгиликлари
Бунинг натижасида, ушбу мактабга институти томонидан доимий методик ёрдам кўрсатилиб, ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришда ҳамкорлик қилинади.

Тадбир давомида институт профессор-ўқитувчилари ўқувчиларга инглиз тили ҳамда мехатроника бўйича маҳорат дарсларини ўтдилар.
Шунингдек, учрашувда ихтисослаштирилган мактаб жамоасига 50 та бадиий китоб совға қилинди.



