Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ҳузуридаги Илмий-ўқув амалий маркази томонидан iTEP имтиҳони учун талабгорлар онлайн рўйхатга олинмоқда
2024-04-01 18:05:00 / Вазирлик янгиликлари

iTEP - International Test of English Proficiency инглиз тили билиш даражасини аниқлаш учун мўлжалланган халқаро имтиҳонлардан бири ҳисобланади ва у номзодларнинг Listening, Reading, Writing, Speaking, Grammar каби кўникмаларини синовдан ўтказади.
Рўйхатдан ўтиш агентликнинг my.uzbmb.uz сайти (https://my.uzbmb.uz/ilmiy/52) (“Илмий марказ” бўлими) орқали 15 апрель санасига қадар амалга оширилади;
🗺 Имтиҳон Тошкент шаҳрида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги биносида (Мўлжал: Бодомзор метро бекати Боғишамол кўчаси 12-уй) 16 апрель куни ўтказилади ва натижалар 24 соат ичида эълон қилинади.
Маълумот учун, мазкур сертификатга эга бўлган талабгорлар Президентнинг ПҚ-5117-сон қарорида (https://lex.uz/docs/-5426736) белгиланган имтиёзлардан фойдаланишлари мумкин бўлади.
📱 @bba_ilmiy_markaz
📞 (95) 515-68-68
