Тошкент давлат техника университети Наврўз сайли ўтказилди
2024-04-01 15:25:00 / Вазирлик янгиликлари

Университетининг талабалар турар жойларига ТДТУ реcтори, академик Садритдин Турабджанов ташриф буюрдилар. Ректор ўз табригида барчани яна бир бор уйғониш ва янгиланиш айёми - Наврўз билан табриклади.
Тадбир доирасида талабалар томонидан таёрланган барча вилоятлар тўгрисидаги тақдимотлар намоиш этилди. Маросим давомида халқимизнинг Наврўзни нишонлашга оид урф-одатлари, анъана ва қадриятларни акс эттирган саҳна кўринишлари, шеърий-мусиқий чиқишлар тақдим қилинди. Ёшлар томонидан “Ёрим дўқи-дўқи”, “Ким олади-ё шугинания”, Келин Саломи, “Гўзал Тошкент”, “Сумалакдан тош топдим” каби қўшиқлар ижро этилди. Миллий атлас ва адрас либослари, турли миллий озик овкат маҳсулотлари кўргазмаси ҳам Наврўз тантанасида ўз ўрнини эгарлади. Ғолиблар университет раҳбарияти томонидан турли мукофотлар билан тақдирланди. Ош ва бошқа лаззатли миллий таомларимиз эса байрам дастурхонининг безакига айланди. Байрам ўз навбатида, маданият ва урф-одатларларимиз бойлигига яна бир бор назар солишга имконият бўлди.
Наврўз айёмига бағишланган сайил баҳор ва янгиланиш рухини ўзига мужассам этди. Тадбир кўтарин кайфиятда якунланди.
