Фарғона политехника институтида "Жадидларнинг илмий-педагогик мероси: тарих ва замонавийлик" мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўз ишини бошлади.
2024-04-01 15:15:00 / Вазирлик янгиликлари

Халқаро илмий-амалий анжуманда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директори Азамат Зиё иштирокчиларини табриклаб, мамлакатимиз учун энг муҳим мавзулардан бири – миллат таълим-тарбияси масаласини муҳокама қилиш ва Ўзбекистонда жадидлар бошлаган ишларни давом эттириш вақти аллақачон етиб келганини таъкидлаб ўтди.
Мичиган давлат университети фахрий профессори, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети профессори Темур Хўжаўғли "Жадидларнинг давлатчилик ғояси: мухториятдан мустақил миллий давлатга" мавзусида маъруза қилди.
Бугунги халқаро анжуман иштирокчилари институтда ташкил этилган музей фаолияти билан танишди. Шундан сўнг, 4 та қисмга бўлинган шоъба йиғилишлари бўлиб ўтди.
Конференцияда бир вақтнинг ўзида сессиялардаги муҳокамалар, шунингдек, ёшларни жалб қилган ҳолда, кенг аудитория учун очиқ панел сессияларини ўтказилди.
