Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари Шаҳло Турдикулова Бухоро давлат университетига ташриф буюрди
2024-04-01 14:25:00 / Вазирлик янгиликлари

Бугунги кунда университетда амалга оширилаётган ислоҳотлар, илмий-инновацион фаолият, асосий кўрсаткичлар, мавжуд инфратузилма объектлари, бугунги кунга қадар эришилган ютуқлар, муассаса ҳудудида фаолияти йўлга қўйилган тижорат ташкилотлари бўйича маълумот берилди.
Sh.Turdikulova талабаларга турли хизматлар кўрсатувчи "Регистрар офис" маркази фаолияти, спорт заллари, бандлик маркази, 500 минг адабиёт сиғимига эга Ахборот-ресурс маркази билан яқиндан танишди.
Вазир ўринбосари, шунингдек, қурилиш саноати, роботехника, биотехнология, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт каби йўналишлардаги илмий, инновацион ҳамда стартап лойиҳалар билан танишиб, уларнинг муаллифлари билан суҳбатлашди. Хусусан, "СТEМ йўналишида Ардуино базасида асосланган контрукторлар", “Ресурс тежамкор оҳорловчи полимер-композициялар яратиш ва тўқимачилик корхоналарида жорий этиш технологияси”, "Бухоро тарихий анъаналари асосида яратилган миллий услубдаги жиҳозлар" каби лойиҳалар яқиндан ўрганилди.

