Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Наманган давлат педагогика институтига ташриф буюрди ва институт фаолияти билан танишди.
2024-03-24 19:45:00 / Вазирлик янгиликлари

Дастлаб институтни ривожлантириш стратегияси ва истиқболли режалар тақдимоти ўтказилди. Сўнгра янги таъмирдан чиқаётган ўқув биноси, унда ташкил этилган музей, робототехника маркази, амалий санъат намуналари ва ижодий ишлар кўргазмаси, 150 ўринли замонавий конгресс зал намойиш этилди.
Шунингдек, институт ҳудудидаги майдонга вазир ва мутасаддилар томонидан кўчатлар экилди.
