“Абу Райҳон Беруний” Туркияда
2024-03-28 10:40:00 / Вазирлик янгиликлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Исажон Султоннинг “Абу Райҳон Беруний” романи “Беруний: Абу Райҳоннинг сиймолари” (https://www.ketebe.com/biruni-isacan-sultan)номи билан Туркияда босилиб чиқди.
Романни Истанбулдаги нуфузли “Кетебе” нашриёти чоп этди. Унга халқаро Нобел мукофоти соҳиби, профессор Азиз Санжар сўзбоши ёзган.
Ҳажми 360 бетлик ушбу асар март ойидан бошлаб Туркиянинг барча китоб дўконларида ва халқаро сотув майдончаларида сотувга чиқарилди.
Асар буюк алломанинг ўсмирлик давридан то ҳаётининг охиригача бўлган даврни, шунингдек, ўша давр ҳукмрон сулолаларидан хоразмшоҳлар, сомонийлар, зиёрийлар, бувайҳийлар, ғазнавийлар ва салжуқийлар тарихи ҳақида ҳам қизиқарли маълумотларни қамраб олган.
Романни иқтидорли таржимон Ҳамза Ўзтуркчи турк тилига таржима қилган.
