ВАЗИР НАМАНГАН МУҲАНДИСЛИК-ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИДАГИ ИЛМИЙ ИШЛАНМАЛАР ВА ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН ТАНИШДИ
2024-03-25 12:30:00 / Вазирлик янгиликлари

Вазир хусусан қуёш ва шамол энергиясида ишловчи муқобил энергетика қурилмаларига эътибор қаратди. Уларни амалиёт билан уйғунлаштириш бўйича таклифларини билдирди.
Шунингдек, қишлоқ хўжалигини механизациялаш қурилмалари, жамоат транспорти ҳаракатини тартибга солиш бўйича лойиҳалар қизиқиш уйғотди.
Вазир қурилиш йўналишида таҳсил олувчи талабалар учун махсус ишлаб чиқариш майдонлари ва лабораториялар ташкил этиш ҳамда уларни интеграцияси бўйича фикр-мулоҳазаларни тинглади ва қўллаб-қувватлади.
Вазир, шунингдек, институт Транспорт факультети қошидаги Бионика лабораторияси фаолияти билан ҳам танишди.
Президент ташаббуси билан ташкил этилган ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 1,5 млрд сўм маблағ эвазига молиялаштирилган мазкур лаборатория энг сўнгги русумдаги қурилмалар билан жиҳозланган бўлиб, ҳозирги кунда бу ерда талабалар ва мактаб ўқувчилари бионика ва робототехника йўналишида шуғулланиб келмоқда.
