Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Наманган муҳандислик-технология институтида
2024-03-24 19:50:00 / Вазирлик янгиликлари

Талабалар томонидан ишлаб чиқарилган озиқ-овқат ва трикотаж маҳсулотлари кўргазмаси вазир эътиборидан четда қолмади. Бунда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов талабаларнинг илмий ишларидан ўрин олган лаборатория ишланмалари, озиқ-овқат ва консерва маҳсулотлари, шунингдек, трикотаж ҳамда кийим-кечаклар кўздан кечирилиб, ушбу фаолиятни қўллаб-қувватлаш зарурлиги таъкидлади.
Шунингдек, Қ Шарипов Наманган муҳандислик-технология институтидаги лаборатория хоналари фаолияти билан танишди. Хусусан, озиқ-овқат хавфсизлиги, қадоқлаш, метеорология стандартлаштириш, чарм буюмлари технологияси, сунъий интеллект ва автоматлаштириш, машинасозлик каби илмий-ишлаб чиқариш лаборатория хоналари кўздан кечирилди.
Меҳмонларга институт олимлари томонидан тадқиқ этилган маҳсулотлар кўргазмаси намойиш этилди. Вазир институтнинг ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорлигини юқори баҳолаб, илмий тадқиқотларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни янада кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.
Ташриф чоғида Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қ. Шарипов бошчилигидаги меҳмонлар "Устозлар боғи"га янги дарахт экиб, институт экологияси учун кўп йиллар хизмат қила оладиган эсдалик қолдирди.
