Ўзбекистон ва Россия ўртасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда
2024-03-19 20:05:00 / Вазирлик янгиликлари

Вазир Қ. Шарипов Ўзбекистон ва Россия ўртасида олий таълим ва илм-фан соҳасидаги алоқалар муваффақиятли ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлади.
Учрашувда ўзаро муносабатларда тўпланган ижобий тажрибага асосланиб, Россия университетлари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш масаласи муҳокама қилинди. Хусусан, Ўзбекистон–Россия таълим форуми ҳақида гапириларкан, бундай анжуманлар соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилаётгани қайд этилди.
Шунингдек, томонлар юқори технологик соҳаларда икки томонлама илмий-техник ҳамкорликка урғу бердилар, жумладан Россиянинг энг йирик илмий марказларидан бири “Курчатов институти” миллий илмий маркази билан лойиҳаларни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Қўшма илмий лойиҳалар танловини ташкил қилиш ҳамда бу мақсадда янги ҳамкорлик ҳужжатини имзолаш юзасидан фикр алмашилди.
