⚡️Академик лицей ўқувчиси халқаро математика олимпиадасида бронза медални қўлга киритди
2024-03-18 12:20:00 / Вазирлик янгиликлари
Гап шундаки, 11–16 март кунлари академик лицей ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси Адигея Республикасида ўтказилган IX Кавказ халқаро математика олимпиадасида иштирок этиб, жами 4 та, шу жумладан 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди.

Медаль соҳиблари билан танишинг:Зоҳиджонов Элбек – 🥈 кумуш медаль, Тошкент шаҳар, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб, 9-синф ўқувчиси.
Бобоқулов Асадбек – 🥉бронза медаль, Тошкент шаҳар, Ш.Сирожиддинов номидаги академик лицейи 1-босқич ўқувчиси;
Суюнова Мадина – 🥉бронза медаль, Қашқадарё вилояти, Китоб тумани 96-сон умумтаълим мактаби 11-синф ўқувчиси;
💐Ушбу муваффақият билан иштирокчиларни ҳамда уларнинг устоз ва ота-оналарини муборакбод этамиз!.
