Ўзбекистонда илғор муҳандислик мактаблари: концепция ва истиқболлар
2024-03-16 17:30:00 / Вазирлик янгиликлари

Меҳмонлар талабалардан иборат “ФарПИ хор” жамоаси аъзолари ижросидаги институт мадҳияси билан кутиб олинди. Шундан сўнг, вазир сўзга чиқиб, бугунги семинар мавзуси долзарб эканлиги ҳамда институтдаги илғор муҳандислик мактаблари фаолиятини яқиндан ўрганиш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, вазир институт талабаси Муҳайё Йўлдошованинг “Зулфия” номидаги давлат мукофоти олгани билан табриклаб, эсдалик совғаларини берди.
Семинар иштирокчилари институтидаги талабаларнинг мустақил таълим олишлари учун яратилган “Ренаиссанcе hall” ҳамда “Таълимнинг кредит тизимини бошқариш сектори” (Студент oficce) фаолияти билан таништирилди
Сўнг, “Ўзбекистонда илғор муҳандислик мактаблари: концепция ва истиқболлар” мавзусидаги семинар бўлиб ўтди. Унда республикамиздаги 33 та техника олий таълим муассасалари ректор ҳамда директорлари иштирок этди.
Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади мамлакат иқтисодиётининг локомотивлари бўлган юқори технологияли компаниялар билан ҳамкорликда илғор муҳандислик мактабларини ташкил этиш, мамлакатнинг технологик, ижтимоий ва иқтисодий ривожига хизмат қиладиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш, инновацион маҳсулотлар кўламини ошириш, таълимни ишлаб чиқаришдан олдинга олиб чиқиш ҳамда йирик корхоналар ва аҳолининг ижтимоий муаммоларига технологик ечимлар топишдан иборат.
Шунингдек, мазкур муҳандислик мактабида “муаммо-тадқиқот-маҳсулот” тамойилидаги таълим кластери ҳам амалга оширилади. Семинар иштирокчиларига муҳандислик мактаблари фаолиятини самарали ташкил этиш борасида институт ректори Ўктам Саломов батафсил маълумот берди.
Семинардан сўнг, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Вазир Қ.Шарипов ҳамда олий таълим муассасалари раҳбарлари институт ҳудудига манзарали кўчатларни экишди ҳамда “Ректорлар боғи” дея номланди.
Семинар иштирокчилари Фарғона политехника институтида илмий ва инновацион ишлаб чиқариш ҳамда турли соҳаларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган 19 та марказ ҳамда марказлар қошидаги 14 та спин-офф корхоналари фаолияти билан ҳам яқиндан танишишди. Мазкур марказларда талабалар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳамда инновацион лойиҳалар меҳмонларда катта таассурот уйғотди.
Қатнашчиларнинг охирги манзили институт қошида ташкил этилган “Қурилиш-синов лабораторияси” ҳамда “Илмий-тадқиқот, ўқув ишлаб чиқариш комплекси” фаолияти билан танишиш бўлди
