Ўзбекистон университетларида барқарор транспорт тизимлари бакалавриат таълим йўналиши ташкил этилади
2024-03-13 22:05:00 / Вазирлик янгиликлари

Ўзбекистоннинг 4 та олий таълим муассасаси билан Европа Иттифоқининг Erasmus+ дастури доирасида янги “Барқарор транспорт тизимлари бакалавриат таълим йўналишини ташкил этиш” (“СПҲЕРЕ” ) лойиҳаси 2024 йил 1 март куни ўз фаолиятини бошлади.
12–13 март кунлари Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида “СПҲЕРЕ” лойиҳасининг расмий ишга тушириш анжумани бўлиб ўтди.
Анжуман очилиш маросимида Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов нутқ сўзлаб, Ўзбекистонда университетларнинг молиявий барқарорлигини янада таъминлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида ушбу лойиҳанинг аҳамиятига тўхталди.“умумий қиймати 800 минг Евро бўлган, янги “СПҲЕРЕ” лойиҳасини бошланиши ҳам мамлакатимизда яшил транспорт соҳасини ривожлантиришга ўзини самарали ҳиссасини қўшади. Лойиҳа доирасида Ўзбекистондан иштирок этаётган олий таълим муассасаларида “Барқарор транспорт тизимлари” бакалавриат таълим йўналишини ташкил этиш режалаштирилган.
лигини алоҳида таъкидлади вазир.
Тадбир давомида йиғилганларга лойиҳа доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Лойиҳа 2024–2027 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, бу даврда иштирокчи университетлар зарур лаборатория жиҳозлари билан таъминланади, дастурий таъминот ва адабиётлар харид қилинади, 72 нафар профессор-ўқитувчи Европа университетларида малака оширади. Камида 70 та янги ўқув курслар тўпламидан иборат бакалавриат ва магистратура фан дастурлари ишлаб чиқилади.
Шу билан бирга, транспорт соҳасида камида 10 та турли манфаатдор соҳа корхона мутахассислар учун тренинглар ўтказилиши режалаштирилган. Лойиҳа доирасида ташкил этилган Бакалавриат дастурининг 2-ва 3-босқич талабаларидан 12 нафари Европа университетларида алмашинув дастурида иштирок этиши белгиланган.
Лойиҳадан фойдаланиш миллий стандартлар ва Болония декларациясига мувофиқ 5 та ўқув дастурини (4 та бакалавриат ва 1 та магистратура) халқаро аккредитациядан ўтказиш ва бакалавр даражасидаги 1 та ўқув дастурини модернизация қилиш орқали амалга оширилади.
Ўзбекистон томонидан лойиҳа иштирокчилари: Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, Тошкент давлат транспорт университети, Тошкент Кимё халқаро университети, Ўзбекистон миллий университетининг Жиззах филиали, “Транспорт илмий-тадқиқот маркази” МЧЖ.
Европадан лойиҳа иштирокчилари: Марибору университети (Словения), Крит политехника университети (Греция), Мадрид политехника университети (Испания), Турин политехника университети (Италия) ҳисобланади.
