Тошкeнт ахборот тeхнологиялари унивeрситeти Фарғона филиали, Ўзбeкистон ёшлар иттифоқи Фарғона вилояти кeнгаши ҳамда шарқий ҳарбий округи билан ҳамкорликда “Гeнeрал ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
2024-03-12 20:00:00 / Вазирлик янгиликлари
Очиқ мулоқотда Шарқий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони генерал-майор Ойбек Саидов соҳадаги янгиликлар ҳақида сўзлаб, ёшлар бугунги яратилаётган шароитлардан унумли фойдаланишлари, асосий мақсад билим олиш бўлиши кераклигини таъкидлади. Шунингдек, ахборот технологиялари ва ҳарбий йўналиш ўртасидаги боғлиқлик ҳақида гапирилиб, бугунги кунда ИТ нинг мазкур Учрашувда ватанпарварлик, юртга садоқат туйғулари кўрсатилган ибратли воқеалар сўзлаб берилди. “Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур каби жасур аждодларимизга муносиб фарзанд бўлиш ҳар биримизнинг бурчимиздир”, – дея таъкидлади генерал-майор.

Учрашувда ватанпарварлик, юртга садоқат туйғулари кўрсатилган ибратли воқеалар сўзлаб берилди. “Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур каби жасур аждодларимизга муносиб фарзанд бўлиш ҳар биримизнинг бурчимиздир”, – дея таъкидлади генерал-майор.
Суҳбат давомида келажагини ҳарбий соҳада кўриш истагида бўлган ёшларга маслаҳат ва тўғри йўналиш кўрсатилиб, уларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берилди. Якунда бир гуруҳ иқтидорли талабаларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
