10-март куни Урганч давлат педагогика институти жамоаси ректор Феруза Мадраҳимова бошчилигида Бухоро вилоятига туристик саёҳат қилдилар.
2024-03-12 09:30:00 / Вазирлик янгиликлари

Саёҳат давомида жамоа қадимий ва ҳамиша навқирон Бухородаги қадимий обидалар, зиёратгоҳлар ва Ботаника боғида бўлдилар. Шунингдек, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ректор бошчилигидаги профессор-ўқитувчилар велосипедда сайр қилдилар.






