Илк бора профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Барқарор келажак сари” танлови ғолиблари аниқланди
2024-03-05 21:50:00 / Вазирлик янгиликлари

Жорий йилнинг 1-март куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (ГИЗ) билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда профессионал таълим тизимини ислоҳ қилиш ва модернизациялаш жараёнлари қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасида профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Барқарор келажак сари” мавзусида танлов ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
Ушбу танловда лойиҳанинг 9 та профессионал таълим муассасасининг 38 нафар ўқувчилари тақдимотлари билан иштирок етдилар. Ғолиблар сертификат ҳамда есдалик совғалар билан тақдирланди.






