Ўзбек-озар адабий-таълимий алоқалари кучаймоқда
2024-03-09 16:25:00 / Вазирлик янгиликлари
4–7-март кунлари Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори, академик Шуҳрат Сирожиддинов Озарбайжон Республикасида хизмат сафарида бўлди.

Сафар давомида ўзбекистонлик олимлар Озарбайжон Миллий илмлар академияси Aдабиёт институтининг 90 йиллик юбилейида, “Девони луғотит-турк” китоби тақдимотида, атоқли навоийшунос олим Ҳамид Aраслининг 115 йиллигига бағишланган анжуманда иштирок етишди.
7-март куни вакилларимиз Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрига ташриф буюришди. Ташриф давомида Ганжа шаҳрида Aлишер Навоий номидаги ўзбек тили ва маданияти марказини очиш бўйича келишув имзоланди.



