Токио япон тили марказий мактаби (“ТCЖ”) билан ўзаро ҳамкорликни назарда тутувчи англашув меморандуми имзоланди
2024-03-09 17:30:00 / Вазирлик янгиликлари
Ўзбекистон делегациясининг айни кунларда бўлиб ўтаётган Японияга сафари давомида 7-март куни Япония Бош вазири Ф. Кишида билан учрашуви бўлиб ўтди. Музокараларда делегация аъзоси сифатида Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари С. Бузрукхонов қатнашди.

Мазкур учрашувда томонлар кенг қамровли масалалар қаторида олий таълим ва фан соҳасидаги алоқаларни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар. Шунингдек, 8-март куни Япония-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида вазир ўринбосари бир қатор япон ташкилотлари билан музокаралар ўтказди.






