Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация маркази ва ЖИCA техник ҳамкорлик лойиҳасининг 2-босқичини бошлаш юзасидан уч томонлама бирламчи ҳужжат имзоланди
2024-03-09 18:25:00 / Вазирлик янгиликлари

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Тошкент давлат техника университети, Япониянинг Ўзбекистондаги елчихонаси ҳамда Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (ЖИCA)нинг Япониядаги бош офиси вакиллари иштирок етди.
Мулоқотда лойиҳанинг дастлабки босқичида ёш олимлар, талабалар жаҳон амалиёти ва халқаро андозаларга мувофиқ илмий тадқиқотлар олиб боришлари учун марказда замонавий лаборатория яратилиб, кадрлар салоҳиятини кучайтириш мақсадида, 15 нафардан ортиқ ёш олимлар Япониянинг йетакчи илмий ва таълим муассасаларида магистратура ҳамда ПҳД докторантура босқичларига йўналтирилгани еътироф етилди.
Муваффақиятли ҳамкорликни давом еттириш мақсадида, лойиҳанинг 2025–2029-йилларда амалга оширилиши режалаштирилган 2-босқичини бошлаш юзасидан уч томонлама бирламчи ҳужжат имзоланди.
Унга кўра, инновацион фаолият натижаларининг трансфери ва тижоратлаштирилиши, стартап лойиҳаларни амалга ошириш, саноат даражасида уларни тўлақонли жорий етишда амалий ёрдам кўрсатиш йўли билан ёшлар, олимлар ва илмий изланувчиларни иқтисодиёт соҳалари ва корхоналарнинг илмий-техник муаммоларини ҳал етиш йўлидаги амалий фаолият кучайтирилади.



