“Дата Сcиенcе” ўқув курсини ривожлантириш истиқболларига бағишланган илмий-амалий семинар ўтказилди
2024-02-26 18:45:00 / Вазирлик янгиликлари

Семинарда Олий таълим фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов, Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ва қатор олий таълим муассасалари раҳбарлари, профессор-ўқитувчилар иштирок етди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қ. Шарипов “Илғор муҳандислик мактабини яратиш ва таълим стратегияси” мавзусида чиқиш қилиб, олий таълим йўналишларини мақбуллаштириш, таълим дастурлари узвийлигини таъминлаш ва замонавий дастурларни амалиётга жорий етиш, иш берувчилар интеграциясини таъминлаш, таълим муассасаларини дарслик ва адабиётлар билан таъминлаш масаласида амалга оширилиши кутилаётган ишлар ва режалар билан тадбир иштирокчиларини таништирди.
Иштирокчилар Ўзбекистондаги маълумотлар фани соҳасидаги мавжуд вазиятни ўрганиш, фикр алмашиш ва ушбу соҳадаги истиқболларни муҳокама қилиш имконига ега бўлдилар.



