Президент Шавкат Мирзиёйев Урганч шаҳридаги Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий-академик лицейни бориб кўрди.
2024-03-01 20:10:00 / Вазирлик янгиликлари
Давлат раҳбари муассаса, бу йердаги таълим жараёнлари билан танишди. Ўқитувчи ва ўқувчилар билан суҳбатлашди. Жалолиддин Мангубердининг ватанпарварлиги, жасорати ёш авлод учун ибрат еканлиги таъкидланди.

Бу йерда аниқ фанлар ўқитилиши яхши. Шу билан бирга, дарс жараёнларида ватанпарварлик тарбиясига алоҳида еътибор қаратиш, қадриятларимизни ҳам ўргатиш лозим. Шундай бўлиши керакки, миллий руҳ ва ғурур ёшларнинг енг кучли қуроли бўлиши керак, – деди Шавкат Мирзиёйев.
Лицей ахборот-ресурс маркази вилоятдаги олий таълим муассасалари ҳамда Aлишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси тармоғига уланган. Шунингдек, лицей Урганч давлат университети ҳамда Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти билан ҳамкорлик ўрнатган.






