ЎзМУ ректори “Улуғбек” жамғармасида маъруза қилди
2024-02-28 19:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Унда Тошкент шаҳрида жойлашган олий таълим муассасаларининг проректорлари, бўлим бошлиқлари, профессор-ўқитувчилари, докторант ҳамда магистрлар иштирок етди.
ЎзМУ ректори ўз маърузасида сўнгги йилларда олий таълим тизимида амалга оширилаётган ишлар, еришилаётган натижалар, ислоҳотлар самараси, давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган топшириқлар ижроси, шунингдек, таълим сифатига еришиш билан бир қаторда, олий таълим муассасаларининг ижтимоий барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш, жамиятнинг ижтимоий ҳаётига ижобий таъсир кўрсатиш зарурати ҳақида сўз юритди.
Шунингдек, ўтган давр мобайнида олий таълим тизимини такомиллаштиришга асос бўла оладиган ўзгаришлар амалга ошганини қайд етиб, бу вақтда мазкур тизимнинг ташкилий, тузилмавий ва ҳуқуқий асослари янгилангани, ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси, академик мустақиллик, олий ўқув юртларининг ҳуқуқий-ташкилий турлари дунё тажрибасига мувофиқлашиб ривожланиб бораётганини таъкидлаб ўтди.
Сўнг ЎзМУ Услубий таъминлаш ва таълим сифатини назорат қилиш бўйича проректор, профессор Равшан Мусурманов ҳам “Иқтидорли мактаб ўқувчилари билан ишлаш ва мактабларга услубий ёрдам кўрсатишни ташкил етиш” мавзусида маъруза қилди.
Маърузалардан сўнг, тадбир иштирокчилари билан очиқ мулоқот ташкил етилиб, ўзаро фикр алмашилди. Турли олий таълим муассасалари масъуллари, ёш олимлар савол ва таклифларини билдириб, батафсил жавоб олишди.






