Суғурта бозорига сифатли кадрлар тайёрлашда кўп қиррали ҳамкорлик ишлари амалга оширилади
2024-02-09 21:50:00 / Вазирлик янгиликлари

Мулоқот давомида Президент топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида олийгоҳ ва иш берувчилар интеграцияси — таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг узвийлигини такомиллаштириш, инновацион-корпоратив алоқаларни йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашилди.
Тадбир якунида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва “Ўзагросуғурта” аксиядорлик жамияти ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Тадбир якунида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва “Ўзагросуғурта” аксиядорлик жамияти ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳужжатга асосан биргаликда:
Ўзбекистон суғурта бозорига сифатли суғурта хизматларини кўрсатиш, малакали ходимлар тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш;
иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида илм-фаннинг замонавий ютуқларини жорий етиш, тадқиқот марказлари, ўқув-илмий марказларни босқичма-босқич ташкил етиш орқали олий таълим ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро интеграциясини таъминлаш;
иқтисодиётнинг ривожланиш тенденсияларини ўрганиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш;
ҳамкорликда тадқиқот олиб бориш, долзарб муаммоли мавзулар бўйича илмий ишлар тайёрлаш, нашр етиш, семинар ва конференсиялар ташкил етиш каби кўп қиррали ҳамкорлик ишлари амалга оширилади.



