Тошкент давлат иқтисодиёт университети қайта ташкил етилди. Унга Тошкент молия ҳамда Фискал институтлари қўшилди
2024-02-09 12:40:00 / Вазирлик янгиликлари

Қарор билан Университетнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари етиб қуйидагилар белгиланди:
🔹иқтисодиёт, молия ва солиқ соҳалари бўйича олий маълумотли кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
🔸иқтисодиёт тармоқлари учун илғор инновацион ишланмалар яратиш, талабаларда тизимли таҳлил қилиш, креатив фикрлаш ва амалий кўникмаларни шакллантириш;
🔹 “таълим – фан – инновация –рақамлаштириш” екотизими ва соҳани ривожлантиришга қаратилган илмий-инновацион тадқиқотлар трансферини самарали йўлга қўйиш;
🔸соҳа йўналишлари бўйича илмий лойиҳаларни амалга ошириш, уларнинг натижаларини жорий етиш юзасидан илмий ва амалий таклифлар ишлаб чиқиш;
🔹жаҳон таълим ва илмий маконида Университетнинг нуфузини ошириш, йетакчи хорижий университетлар билан академик ва илмий ҳамкорликни ривожлантириш, профессор-ўқитувчиларнинг хорижий илмий-амалий стажировкасини тизимли йўлга қўйиш.
📌Университетда 2024/2025-ўқув йилидан бошлаб:
➖таълим жараёни давлат тили, инглиз ва бошқа хорижий тилларда олиб борилади;
➖бакалавриат ва магистратура босқичига ўқишга қабул қилинган иқтидорли талабалар учун алоҳида хорижий тилларда ўқитиладиган гуруҳлар ташкил етилади;
➖таълим дастурлари халқаро тан олинган рейтингларда биринчи 300 талик рўйхатга кирган хорижий ОТМларининг дастури асосида босқичма-босқич ишлаб чиқилади;
➖таълим жараёнига йетакчи профессор-ўқитувчилар ҳамда тегишли соҳаларда камида 5 йиллик амалий тажрибага ега бўлган мутахассислар жалб етилади;
➖иқтисодиёт, молия ва солиқ соҳаси ходимларининг малакасини ошириш тизими йўлга қўйилади.
✔️Университет ҳузурида Трансформация маркази ташкил етилади.
