Қизлар учун «Течноватион Гирлс Узбекистан 2024» халқаро танловининг янги мавсумига старт берилди
2024-02-07 19:15:00 / Вазирлик янгиликлари

Течноватион Гирлс — ҳар йили дунёнинг 160 та мамлакатида ўтказиладиган қизлар учун халқаро технологик танлов. Унинг мақсади иштирокчи қизларга “мослашувчан” кўникмаларни бериш, уларни ИТ-технологиялар ва технологик соҳалардаги тадбиркорликка қизиқтиришдан иборат.
12 ҳафталик дастур маркетинг, дастурлаштириш, бизнес-кўникмалар ва тақдимот кўникмалари бўйича таълим модулларини ўз ичига олган. Қизлар технологиялар ёрдамида ижтимоий аҳамиятга ега муааммоларни ҳал қилиш ва Барқарор Ривожланиш Мақсадлари билан боғлиқ соҳаларда инновацион мобил иловалар яратишни ўрганадилар.
– Ҳар йили “Течноватион Гирлс” дастури юзлаб қизларни технологиялар соҳасига жалб қилмоқда, вазирлик доим бундай таълим ва ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлайди, чунки шу туфайли қизлар СТЕМ соҳасига қизиқмоқда ва ХХИ асрнинг истиқболли касбларини ўзлаштириш учун кўникмаларга ега бўлмоқда. “Течноватион” дастурининг 2024-йил, яъни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан еълон қилинган «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да ўтказилиши жуда долзарб ҳисобланади», - дейди Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари Шахло Турдикулова.
«ИТ бу – аёлларнинг соҳаси емас, деган тушунчалар аллақачон ескирди. Биз “Яндекс” мисолида таҳлил, тестдан ўтказиш, ишлаб чиқиш, МЛ (машинага ўргатиш) соҳаларига аёл мутахассисларнинг янги авлоди келаётганини кўряпмиз. Раҳбар аёллар мураккаб технологиик лойиҳаларни ривожлантирмоқда. Назаримда, кишилар онгидаги бундай силжиш қизлар кичкиналигидан технологик сервислар билан ўзаро муносабатда бўлаётгани ва ушбу соҳада кўпроқ ролли моделларни кўраётгани учун имконли бўлмоқда. Бу қизиқишни чуқурлаштириш муҳим, шу боис биз Ўзбекистонда “Течноватион» дастурини қўллаб-қувватлаяпмиз. Бундай лойиҳалар ғоядан тўлақонли лойиҳагача бўлган йўлни мустақил равишда босиб ўтиш имконини беради. Бу биринчи муҳим босқич бўлиб, келгусида қизларнинг карерасини белгилаб бериши мумкин», - дейди Даря Золотухина, “Яндех” компаниясининг ҲР-директори.
Ўзбекистон жамоалари қуйидаги мавзуларда мобил иловаларни ишлаб чиқади: буллинг ва дискриминацияни камайтириш учун AИ (сунъий интеллект)дан фойдаланиш, зилзилалар пайтида ёрдам бериш учун роботларнинг прототипларини яратиш, гендер тенгсизлигини камайтириш, атмосферага CО2 ташланишларини камайтириш, дарахт екиш, ҳаво сифатини назорат қилиш, енг яхши олий ўқув юртлари ва грантларни излаш, ментал саломатлик, аёллар учун қисман бандлик бўйича ва ҳоказо лойиҳалар.
2023-йилда Кремний водийсида (AҚШ) ўтказилган “Течноватион” дастурининг халқаро финалида Ўзбекистоннинг “Теcнас” жамоаси мактаблар учун ВР-лаборатория иловаси билан илк бор халқаро танловнинг финалига чиқди ва “Соcиал Импаcт Awард” номинациясида (бу ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга ўз ҳиссасини қўшган енг яхши “Течноватион” лойиҳаси учун мукофот) ғолибликни қўлга киритиб, бутун дунёдан ташриф буюргн 2500 дан ортиқ жамоа орасида 12 та енг яхши финалчи жамоа сафидан ўрин олди.
“Течноватион Гирлс Узбекистан” танловига рўйхатдан ўтиш 2024-йил 15-февралгача очиқ. “Течноватион” дастурида қатнашишга мамлакатнинг барча ҳудудларидан 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган қизлар таклиф етилади. Оффлайн-тренинглар ва семинарлар 6 та шаҳарда бўлиб ўтади: Тошкент, Aндижон, Наманган, Нукус, Самарқанд ва Фарғона. Онлайн-семинарларда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги жамоалар қатнашиши мумкин. Дастурда қатнашиш бепул. Инглиз тилини билиш муҳим.
Иштирокчи қизлар ва менторлар танловнинг халқаро сайтида рўйхатдан ўтишлари керак: ҳттпс://мй.течноватиончалленге.орг/
Батафсил маълумот: www.течноватион.уз





