Профессионал ва олий таълимда кескин ўзгариш қилиш вазифаси қўйилди
2024-02-05 10:50:00 / Вазирлик янгиликлари

Профессионал таълим учун масъул идоралар кўпайиб кетгани учун тизим ривожланмаяпти. Иш берувчилар ва техникумлар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш зарур.
Олий таълимда қамров кескин ошди, соҳага хусусий сектор кириб келди. Лекин сифатга йетарли еътибор қаратилмаяпти.
Масалан, талабаларнинг мустақил ишлаши учун муҳит барча олийгоҳларда ҳам бирдек намунали ташкил етилмаган. Aксарият коллеж ва техникумлар ҳам, олийгоҳлар ҳам иш берувчилар талаби билан ҳисоблашмайди. Aйримларида дарслик ва адабиётлар йетишмайди, бори ҳам бугунги талабларга жавоб бермайди.
Илм-фан ва инновацияларга йетти йилда 6 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратилди. Лекин илм-фанда “харажат – тадқиқот – маҳсулот” деган формула ишламаётгани қайд етилди.
Умуман, айрим ректорларда ташаббус, интилиш, фидойилик йетишмаётгани кўрсатиб ўтилди. Шу боис, олий таълим, фан ва инновациялар бўйича янги вазир тайинланиб, унинг олдига профессионал ва олий таълимда кескин ўзгариш қилиш вазифаси қўйилди.
