СМС БИЛДИРИШНОМАЛАРНИ МАХСУС МОБИЛ ИЛОВА ОРҚАЛИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГ!
2023-12-09 19:30:00 / Вазирлик янгиликлари

Эндиликда, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ахборот тизимларидан фойдаланишда, жумладан, тизимда рўйхатдан ўтишда ёки паролни тиклаш учун сўров юборишда Edu_uz қисқа рақамидан келадиган СМСлар ва хабарларни «СМС хизматлари» мобил иловаси орқали қабул қилишингиз мумкин.
Ушбу илова орқали мй.эду.уз платформасидаги қабулга оид ариза ҳолатларини билдиришномалар орқали билиб туриш имконияти мавжуд. Шунингдек, ҳозирги кунда контракт.эду.уз тизимида шартнома олишда тасдиқлаш кодларини ҳам қабул қилиш мумкин.
