«ҚОРА ҚУЁШ» СПЕКТАКЛИ ВАЗИРЛИК ҲАМДА ОТМ РАҲБАРЛАРИ ТОМОНИДАН ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ
2023-12-09 16:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Бугун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги марказий аппарати ходимлари, Тошкент шаҳрида жойлашган олий, профессионал ҳамда ўрта махсус таълим муассасалари раҳбарлари Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф достони асосида саҳналаштирилган «Қора қуёш» спектаклини томоша қилишди.
Мазкур спектаклдаги воқеалар ўтган асрнинг буюк адиблари Чўлпон, Абдулла Қодирий, Усмон Носир каби халқимизнинг ватанпарвар фарзандларининг Ватан озодлиги йўлидаги машаққатли тақдирларидан ҳикоя қилинади.
Спектакль томошабинлар олқишига сазовор бўлди. Шу ўринда, вазирлик мутасаддилари томонидан саҳна асари учун миннатдорчилик билдирилиб, бош роль ижрочиси Улуғбек Мусиновга эсдалик совғаси туҳфа этилди.
Малумот ўрнида, «Қора қуёш» спектакли Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо ва Иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Шавкат Дўстмуҳаммад инсценировкаси асосида Ўзбек давлат мусиқали драма театри бош режиссёри Достон Ҳақбердиев томонидан саҳналаштирилди.
