Талабага ҳисобланган стипендиялар ҳақида my.gov.uz портали орқали маълумот олиш имконияти яратилди
2023-12-06 14:30:00 / Вазирлик янгиликлари

Бунинг учун my.gov.uz порталига киринг!
«Таълим» бўлимидан «Стипендия ҳақида маълумот» хизматини танланг.
Керакли даврни тангланг ва ушбу давр бўйича ҳисобланган стипендиялар ҳақидаги маълумотга эга бўлинг.
Шунингдек, ушбу хизматдан талабалар HEMIS ахборот тизими орқали ҳам фойдаланишлари мумкин.
Эслатма: Ушбу хизмат фақат ҳозирда таҳсил олаётган талабалар учун мўлжалланган. Ўқишни тугатган ёки талаба бўлмаган шахслар учун стипендия маълумотлари мавжуд эмас.
Стипендия маълумотлари Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг УзАСБО тизими орқали олинмоқда.
