Вазир ўринбосари Қўқон давлат педагогика институтида бўлди
2023-11-09 13:55:00 / Вазирлик янгиликлари
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов Қўқон давлат педагогика институти ва институт тасарруфидаги академик лицейда бўлиб, муассасаларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, талабалар турар жойлари ва талабалар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди.

Ўрганишлар давомида институтнинг қиш мавсумига тайёргарлик ишлари кўздан кечирилиб, бу борада қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан раҳбарларга тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди. Шунингдек, вазир ўринбосари ётоқхонада талаба-ёшлар билан самимий мулоқот ўтказиб, уларни қийнаётган муаммо ва таклифларини тинглади.









