Талабаларимиз “Молиявий хавфсизлик” бўйича ИИИ халқаро олимпиадада совриндорлар қаторида бўлишди
2023-10-11 19:35:00 / Вазирлик янгиликлари
Сочи шаҳрида бўлиб ўтган “Молиявий хавфсизлик” бўйича ИИИ халқаро олимпиадада мамлакатимиз олий таълим муассасаларининг 10 нафар иқтидорли талабаси иштирок этиб қайтди.

Олимпиаданинг финал босқичи 4 та йўналиш: молиявий хавфсизлик, ахборот хавфсизлиги, юриспруденция ва халқаро муносабатлар бўйича ўтказилиб, унда 19 та давлатдан жами 500 нафарга яқин талаба-ўқувчилар ўз билимларини синовдан ўтказди.
Мусобақа финал босқичи натижаларига кўра, умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси Россия ва Беларусдан кейинги фахрли учинчи ўринни эгаллади. Кейинги ўринларга Ҳиндистон, Хитой, Покистон давлатлари терма жамолари эга бўлишди.
Талабаларимиздан 5 нафари I ва II даражали дипломларни қўлга киритганлиги Ўзбекистон терма жамоасининг муваффақиятли иштирокини таъминлади.






