2023 йилнинг 2-ярмида бўлиб ўтадиган миллий сертификат имтиҳонлари
2023-10-11 12:30:00 / Вазирлик янгиликлари
2023 йилнинг 2-ярмида ўзбек тили ва адабиёт, рус тили ва адабиёт, қорақалпоқ тили ва адабиёт, физика, математика, тарих ва биология фанларидан миллий сертификат имтиҳонлари ташкил этилади.

👨🏻💻 Тест синовида иштирок этиш учун талабгорларни рўйхатга олиш my.uzbmb.uz сайти (“Миллий сертификат” бўлими) орқали онлайн тарзда амалга оширилади.
📍 Рўйхатдан ўтишда талабгорлар ўзларига қулай бўлган ҳудудни танлаган ҳолда мазкур ҳудудда тест синовларида иштирок этишлари мумкин.
📆 Тест синовлари қайси фанлардан ўтказилиши, рўйхатга олиш муддатлари ва тест синови ўтказиладиган саналар юқоридаги расмда келтирилган.
✅ Кимё ва география фанларидан миллий сертификат имтиҳонларини 2024 йил январь ойида ўтказиш режалаштирилган.
