Тошкент давлат стоматология институти АҚШнинг нуфузли Columbia University билан ҳамкорликни йўлга қўйди.
2023-11-06 18:15:00 / Вазирлик янгиликлари
Кристиан Столер институтнинг иқтидорли талабалари, ёш мутахассислари ва профессор-ўқитувчилари билан давра суҳбати ўтказди.

АҚШнинг нуфузли “Columbia University” 1754 йилда ташкил этилган бўлиб, халқаро QS рейтингида 23-ўринни эгаллаган.
Университетда 17 та факультет, 3 та илмий тадқиқот институти, 4 коллеж, 26 та кутубхона, 200 та илмий марказ ҳамда 3 та клиника фаолият олиб бормоқда.
Университет битирувчиларининг 84 нафари «Нобел» мукофоти лауреати, 100 ортиқ фан ва маданият арбоби, 10 нафарга яқин яқин давлат раҳбарлари бўлган.
Учрашувлар якунида “Columbia University” билан ҳамкорлик юзасидан келишувга эришилди. Бунинг натижасида институтнинг 30 нафар иқтидорли талабаси ҳамда10 нафар педагоги академик алмашинув дастури бўйича малака ошириши, шу билан бир қаторда 5 нафар докторанти илмий йўналишлар бўйича стажировка ўтишлари мймкин бўлади.


