Ўзбекистон ОТМлари ҚС рейтинг агентлиги саммитида қатнашмоқда
2023-11-07 17:55:00 / Вазирлик янгиликлари
2023 йил 7–9 ноябрь кунлари Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ўтказилаётган “QS Higher Education Summit Asia Pacific 2023” саммитида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда олий таълим муассасалари масъулларидан иборат делегация фаол иштирок этмоқда. Олий таълим муассасалари учун алоҳида павилон ажратилган бўлиб, унда олийгоҳларнинг илмий-педагогик фаолияти ҳақида маълумотлар берилмоқда.

Мазкур тадбир олий таълим муассасаларининг халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, халқаро нуфузни ошириш, халқаро рейтинг ташкилотлари рўйхатига кириш имкониятларини кенгайтиришда муҳим аҳамиятга эга.
Шунингдек, мазкур саммит доирасида “QS Quacquarelli Symonds” халқаро рейтинг агентлиги томонидан “QS Дунё университетлари рейтинги: Осиё 2024” рейтингини эълон қилиш кутилмоқда.








