#Тайинлов
2023-09-29 18:55:00 / Вазирлик янгиликлари

Баҳодир Хусанов 1970 йил 22 май куни Наманган вилоятида туғилган.
У 1993 йилда Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон миллий университети)ни тамомлаган. Фалсафа фанлари номзоди, доцент.
У ўз меҳнат фаолиятини 1993 йилда Тошкент давлат университети Этика ва эстетика кафедраси ўқитувчиси сифатида бошлаб, университет аспиранти, кабинет мудири, Маънавият ва маърифат маркази бошлиғи, кафедра мудири, факультет декани, проректор муовини, проректор лавозимларида фаолият юритган.
B.Xusanov 3 та дарслик, 6 та ўқув қўлланма, 2 та монография, 70 тадан ортиқ ўқув-услубий қўлланма ва 2 та илмий ишланма муаллифи ҳисобланади.
Тайинловга қадар Чирчиқ давлат педагогика университети Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори лавозимида фаолият юритган.
