Германияни KFW банки билан профессионал таълимни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик келишуви имзоланди
2023-09-15 19:55:00 / Вазирлик янгиликлари

Ҳудудларда профессионал таълим муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва халқаро стандартлар асосида кадрлар тайёрлашга кўмак бериш учун Германия KFW банки билан лойиҳани амалга ошириш масалалари банк вакиллари билан муҳокама қилинди.
Германия KFW банки Ўрта Осиё бўйича менежери жаноб Петар Гёргиев қиймати 42 млн еврони ташкил этувчи ушбу муҳим лойиҳани қўллаб-қувватланишини маълум қилди. Бу борада ҳамкорлик келишув Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Комилжон Каримов ва жаноб Петар Гёргиев томонидан имзоланди.
Шу билан бирга Германия KFW банки Ўзбекистондаги ислоҳотларни амалга оширишда яқин ҳамкорликни давом эттиришини ва Ўзбекистон-2030 стратегиясини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Учрашув давомида профессионал таълимда яшил иқтисодиётга ўтиш бўйича янги ҳамкорлик йўналишлари ҳам кўриб чиқилди ва биргаликда ишлашга келишиб олинди.


